Яна 39 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

14:58 08 Сентябр 2025 Жамият
116 0

Кеча, 7 сентябрь куни АҚШда ноқонуний бўлиб турган 39 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди. Бу ҳақида Қўшма Штатларнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу депортация амалиёти АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизими доирасида амалга оширилган.

«Қўшма Штатлар ноқонуний иммиграцияга чек қўйиш, давлат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий киришган. АҚШга ноқонуний кириб келганлар қамалади ва депортация қилинади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, АҚШнинг депортация жараёнларини амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига чуқур миннатдорлик билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ню Йоркдан Тошкентга АҚШ депортация қилган 131 нафар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари олиб келинган эди. Нью-Йоркдан Тошкентга парвоз 30 апрель куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг «Boeing-787» самолётида ташкил этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?