АҚШ 131 кишининг депортациясини ташкил этгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Иллюстратив фото
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Қўшма Штатлардаги ноқонуний 131 нафар мигрантнинг депортациясини ташкил этишда ёрдам бергани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
Депортация амалиётида Ўзбекистон ўз фуқаролари учун ватанга қайтарилиш билан боғлиқ барча молиявий харажатларни қоплаган. Нью-Йоркдан Тошкентга парвоз 30 апрель куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг «Boeing-787» самолётида ташкил этилди.
«Биз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ўз фуқароларини ортга қайтариш учун самолёт юборганига юқори баҳо берамиз», деди Ички хавфсизлик департаменти раҳбари Кристи Ноэм.
Ушбу амалиёт АҚШ Президенти Доналд Трамп ва унинг маъмурияти томонидан хорижий давлатлар билан тузилган бир қатор муваффақиятли битимлар қаторига киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг