Ялпи мажлис: Маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда ҳуқуқий барқарорликни таъминлаш зарур

11:50 08 Февраль 2022 Жамият
618 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар дастлаб “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқишди.

Мажлисда таъкидланганидек, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинганидан сўнг, депутатлар берган таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилди. Қонун лойиҳаси маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ҳуқуқий асосларини белгилаб беради, маъмурий-ҳуқуқий соҳада жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, маъмурий органларнинг қонуний ишлашини таъминлайди.

Қонун лойиҳада назарда тутилаётган янги нормалар маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда ҳуқуқий барқарорликни таъминлашга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат органлари томонидан қабул қилинадиган маъмурий ҳужжатларга ҳурмат ва ишончини кучайтиришга ҳамда мамлакатимизнинг инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?