“Якшанба” фильми халқаро кинофестиваллардаги саккизинчи мукофотини қўлга киритди
Фото: Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази
“Якшанба” фильми режиссёри Шокир Холиқов Қозоғистондаги Бастау халқаро кинофестивалида (Bastau International Film Festival) “Энг яхши режиссёр” номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилган “Якшанба” фильми XV Тошкент халқаро кинофестивалининг Марказий Осиё фильмлари танловида “Энг яхши фильм” деб топилган. Шунингдек, фильм Шанхай халқаро кинофестивалида “Осиёнинг янги иқтидорлари” номинациясида ҳам ғолиб бўлган бўлса, Қирғизистондаги халқаро кинофестивалда гран-при совринини қўлга киритган. Бундан ташқари Осиёдаги энг яхши фильмларни аниқлаш ва уларни мукофотлаш лойиҳасида тақдирланган. Шу билан бирга Саудия Арабистонида бўлиб ўтган “Red Sea film festival“да Шокир Холиқов ”Энг яхши режиссёр” деб тан олинган.
Аввалроқ режиссёр Ҳиндистонда ўтказилган юқори даражали фестивалда “Энг яхши режиссёр”, “Якшанба” фильми эса “Осиёнинг энг яхши фильми” номинациясида ғолиб бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг