Яккабоғда илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Фото: «Халқ сўзи»
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида илк маротаба беморда эндопротезлаш жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
67 ёшли Чинни момо Исматова ўтган йили уйда йиқилиб, сон суяги бўйинчасининг синиши оқибатида юролмай қолганди.
Унда туманнинг ўзида ўнг сон суягини тотал эндопротезлаш операцияси муваффақиятли якунланди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, у яна мустақил қадам ташлай бошлади.
— Аввал бундай амалиётлар пойтахтда ёки айрим вилоят марказларидагина ўтказилган бўлса, бугун чекка ҳудудлардаги шифохоналар ҳам энг замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, уларда мураккаб турдаги тиббий амалиётларни бажариш имкониятлари яратилмоқда, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Нуриддин Эгамов. — Масалан, март ойи бошида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Қашқадарёда илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш амалиёти ўтказилган эди. Мана энди бу турдаги амалиёт Яккабоғда ҳам муваффақиятли амалга оширилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг