XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларига тегишли «Қуръони Карим» нусхаси Бухоро давлат музей-қўриқхонасига топширилди
«Бухоро аэропорти» чегара божхона пости, Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси - бадиий экспертиза бўлими ҳамда Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ходимлари иштирокида тузилган далолатномага асосан, Қозон босмахонасида чоп этилган «Қуръони Карим» нусхаси давлат музей-қўриқхонасига топширилди.
«Қуръони Карим» китоби тахминан XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларига оид бўлиб, 17-саҳифадан 2-сура «Бақара» сурасининг 113-ояти билан бошланиб, 566-саҳифа 102-сура «Ат-Такосур» сурасининг 3-оятигача сақланган. Муқаддас китобнинг бошидан 112 та ояти ва охиридан 12 та сураси сақланмаган. Бетлари тўпламдан ажралган, ёзувлари қониқарли, баъзи варақларининг четлари титилган, йиртилган, сариқ ва қора доғлар мавжуд. «Қуръони Карим» нусхаси олдин ишлатилган бўлиб, баъзи варақлари ғижимланган.
Мазкур «Қуръони Карим» китобини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майда қабул қилган «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида эълон қилинган «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси доирасида Россия Федерациясидан учиб келган фуқаро тақдим этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг