Wizz Air авиакомпаниясининг Абу-Даби — Тошкент — Тошкент — Абу-Даби йўналишидаги рейси техник сабабларга кўра қолдирилди

18:24 20 Февраль 2023 Жамият
534 0

20 февраль куни Wizz Air авиакомпаниясининг 5W7159/5W7160 Абу-Даби — Тошкент — Абу-Даби йўналиши бўйича режалаштирилган рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди.

Хусусан, Тошкентдан Абу-Дабига парвоз маҳаллий вақт билан соат 11:10 дан 23:30 га қолдирилган. Йўловчилар авиакомпания томонидан СМС орқали рейс кечиктирилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Айни пайтда ушбу рейс йўловчилари Тошкентга борт келишини кутишмоқда. Пойтахт аэропорти вакиллари йўловчиларни ичимлик суви ва иссиқ овқат билан таъминлаш чораларини кўришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?