Воситачилар Исроил ва ҲАМАСни ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда

13:01 09 Август 2024 Дунё
295 0

Al Jazeera

Қатар, Миср ҳамда Қўшма Штатлар Исроил ва ҲАМАСни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди. Чунки Исроилнинг давом этаётган бомбардимонлари 40 мингга яқин фаластинликнинг ҳаётига зомин бўлди.

Пайшанба куни эълон қилинган қўшма баёнотда уч давлат Исроил ва ҲАМАСни Доҳа ёки Қоҳирада шошилинч муҳокамани қайта бошлашга ва кечиктирмасдан битимни амалга оширишга чақирди.

«Оташкесим келишувини тузиш, гаровга олинганлар ва маҳбусларни озод қилиш вақти келди. Биз келишувга эришиш учун бир неча ой ишладик ва у ҳозир столда, фақат амалга ошириш учун тафсилотлар етарли эмас», деган воситачилар.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси чақирувга тезда жавоб бериб, Исроил келаси ҳафта тафсилотларни якунлаш ва келишувини амалга ошириш учун музокараларда қатнашиш учун делегация юборишини айтди. Фаластин томони ҳозирча жавоб бермаган.

«Al Jazeyera»нинг сиёсий таҳлилчиси Марван Бишарнинг айтишича, пайшанба куни эълон қилинган баёнат воситачиларнинг сабр-косаси тўлаётганини кўрсатади. «АҚШ кенгроқ минтақавий уруш хавфи туфайли кўпроқ босим ўтказишга мажбур қилинмоқда», деб тушунтирди Бишар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?