Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ўзининг 50 йиллигини нишонланмоқда

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг марказ жамоасига табригини ўқиб эшиттирдим.
"Ўзбекистонда жарроҳлик бўйича етакчи ва нуфузли муассаса ҳисобланган ушбу марказ кўпмиллатли аҳил жамоасининг фидокорона меҳнати билан мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин эгаллаб келаётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз",
- дейилади давлатимиз раҳбарининг қутловида.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ҳозирги кунда марказ фаолияти янги босқичга кўтарилмоқда. Тиббий диагностика ва даволашнинг илғор ва самарали усуллари кенг татбиқ этилмоқда.
Айниқса, сўнгги йилларда мазкур шифохонада 200 дан ортиқ янги жарроҳлик амалиёти жорий этилиб, энг мураккаб ва юқори технологик операциялар бажарилмоқда. Табрикда қайд этилганидек, оғир хасталиклардан азият чекаётган қанча-қанча юртдошларимиз кўп вақт ва маблағ эвазига хориждаги клиникаларга бориш азобидан қутулиб, ўзимизда даво топмоқда.
Бундай натижаларга эришишда мамлакатимизда хирургия хизматини ислоҳ этиш, ҳудудларда унинг сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш, марказ ва унинг филиаллари моддий-техник базаси ҳамда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар муҳим омил бўлмоқда.
Президентимиз марказнинг бутун жамоасига чин дилдан миннатдорлик билдириб, энг эзгу тилакларини изҳор этди.
Шунингдек, тадбирда Президент фармони билан мукофотланган марказ ходимларига фахрий унвон, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг