Волейбол: Марказий Осиё чемпионатининг илк турида қандай натижалар қайд этилди?
Хабар берганимиздек, кеча Фарғона шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи марта ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионатига старт берилди.
Мусобақанинг 1-турида мухлислар Қозоғистон – Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон – Тожикистон қарама-қаршиликларига гувоҳ бўлишди.
Аёллар ўртасида кечган ўйинларда бир хил – 3:0 ҳисоблари кузатилди. Қозоғистонлик волейболчи қизлар худди шу ҳисобда қирғизларни, юртимиз волейболчилари эса тожикистонлик дугоналарини мағлуб этишди.
Эркаклар ўртасидаги мусобақада эса Қозоғистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс муросасиз кечиб, ўйин ғолиби тай-брек ёрдамида аниқланди. Унда қозоғистонлик волейболчиларнинг қўли баланд келди.
Иккинчи ўйинда эса терма жамоамиз тожикистонлик рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 3:0, Ўзбекистон фойдасига!
Мусобақа ғолиблари 22 август куни аниқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг