Водийдан Тошкент, Нукус, Бухоро ва Урганч шаҳарларига кунлик авиарейслар кўпайтирилади
Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
“Ички туризмни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. 2030 йилга бориб, камида 25 миллион аҳолимиз мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун барча имкониятлар ишга солинади.
Хусусий шериклик асосида:
➖ водийдан Тошкент, Нукус, Бухоро ва Урганч шаҳарларига кунлик авиарейслар кўпайтирилади;
➖ мамлакатимиз миқёсида шаҳарлараро автобус қатновини таъминлайдиган компаниялар ташкил этилади;
➖ водийнинг туман ва шаҳарларини боғловчи “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси”, Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” каби янги туристик йўналишлар очилади;
➖ яхши қўшничилик сиёсатини давом эттириб, Наманганда Нанай ва Фарғонада Шоҳимардон ҳудудларининг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга соламиз;
➖ ҳудудларда яна 4 мингта меҳмонхона, меҳмон уйлари ва хостеллар ташкил этилиб, меҳмон ўринлари сони камида 2 баробар оширилади (120 мингдан 250 мингга)”, – деди номзод.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг