Владимир Путин Халқаро дзюдо федерацияси фахрий президентлигидан озод этилди

03:34 28 Февраль 2022 Дунё
2116 0

Фото: todayuknews.com

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Украинадаги ҳолатлар ортидан Халқаро дзюдо федерацияси фахрий президентлигидан озод этилди. Бу ҳақда федерация ахборот хизмати хабар берди.

Федерация Путиннинг фахрий президентликдан озод этилгани тўғрисида баёнот берган.

Баёнотда: «Украинада давом этаётган ҳарбий можаро муносабати билан Халқаро дзюдо федерацияси жаноб Владимир Путиннинг Халқаро дзюдо федерациясининг фахрий президенти ва элчиси мақоми тўхтатилганини эълон қилади», — дейилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер