Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюради

18:52 19 Июль 2022 Сиёсат
1222 0

Фото: Архив сурат

2022 йил 19-20 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Чўлпонота шаҳрига (Қирғиз Республикаси) ташриф буюради.

Тадбир давомида минтақавий сиёсат ва хавфсизлик масалалари, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик, илмий-техникавий ва гуманитар алмашинувнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинади.

Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашуви арафасида ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?