Вьетнам президенти Коммунистик партия бош котибилиги учун лавозимидан воз кечиши мумкин
Вьетнамнинг яқиндагина сайланган президенти То Лам мамлакатнинг ягона партияси бўлган Коммунистик партия съездида бош котиб этиб сайланди. Бу эса унинг амалдаги вазифасидан кетишини англатиши мумкин.
«Deutsche Welle» нашрининг ёзишича, партия котиблиги мамлакатдаги энг кучли сиёсий ролдир. Коммунистик партия раҳбари партияни бошқаради, президент эса давлат бошлиғи ҳисобланади.
То Лам икки ҳафта олдин вафот этган ВКПнинг узоқ йиллик раҳбари Нгуен Пҳу Тронгнинг ўрнини эгаллайди. Унинг президентлик лавозимида давом этиш ёки этмаслиги ҳали ҳам ноаниқ, аммо шунга қарамай, унинг икки лавозимда ҳам қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Партия делегатлари олдида сўзлаган Лам Тронгнинг коррупцияга қарши кучли саъй-ҳаракатларини давом эттиришга ваъда берди. У Жамоат хавфсизлиги вазирлигида ишлаган вақтида коррупцияга қарши кураш бўйича катта тажрибасини эслатиб ўтди.
Маълум қилинишича, Вьетнамнинг ташқи сиёсати ўзгаришсиз қолади. Таҳлилчилар президентликни мамлакатнинг олий етакчиси бўлиш йўлидаги поғона сифатида баҳоламоқда.
То Лам 2024 йилнинг 22 майидан бошлаб Вьетнам социологик республикасида президентлик мандатини бошлаган эди.
Аввалроқ, Украина аскарлари рус ҳарбийларига Харковда пистирмалар қўяётгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг