Украина аскарлари рус ҳарбийларига Харковда пистирмалар уюштирмоқда
Фото: oafnation.com
Украина армияси Харков вилоятининг шимоли-шарқидаги жангларда рус радио алоқа ускуналарини қўлга киритган бўлиши мумкин. Бу орқали улар рус аскарларига пистирмалар қўйиш ва ёлғон ахборот узатиш билан шуғулланган, деб тахмин қилинмоқда.
Маълум бўлишича, Украинанинг 3-алоҳида ҳужум бригадаси тарқатган видеода украин аскарлари душман радиосини қўлга олиб, рус аскарларига пистирма қўйгани тасвирланган. Кадрларда Украина қўшинлари икки рус аскарини уларга қарата ўқ узмаслик учун радиодан фойдалангани кўрсатилган.
Россия май ойи бошида Харковга ҳужум уюштириб, бир қанча қишлоқларни эгаллаб олган эди. Пистирмадан ҳужумга ўтиш ҳолати муҳим жанг майдони бўлган вилоятning шимоли-шарқий hududida содир бўлди. Ҳозирда Киев алоҳида гуруҳлар ёрдамида Москвага қарши ҳаракатларни кучайтирган. Бу эса Россиянинг бошқа йўналишда ҳужумга ўтишига сабаб бўлиши мумкин.
Президент Владимир Зеленский Россиянинг янги ҳужум нуқтаси шарқий Донецк вилоятидаги Покровск бўлишини айтмоқда. «Москва кучлари ҳозир Покровск ҳудудига шахсий таркиби, қуроллари ва ресурсларини жамламоқда», дейилади хабарда.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Россиянинг Харков ҳужумида тез-тез пистирмаларга учраётгани ва йўқотишлари бундай фронт ўзгаришига сабаб бўлган. «Newsweek» ҳозирча бу даъволарни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини ва Россия Мудофаа вазирлигидан изоҳ ололмаганини билдирди.
Аввалроқ, Россия янги хавфли дронларини жангга чиқаргани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг