Россия янги хавфли дронларини жангга чиқарди. Бу Киевни хавотирга солмоқда
Киевга яқин ҳудуддан узоқ масофага учувчи янги турдаги «Гербера» дронлари топилди. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, «Шаҳед» дронининг «кенжа синглиси» деб аталган бу дрон Россиянинг «Сталин лочинлари» ҳарбий қисми томонидан эълон қилинган видеоларда илк бор кўриниш берган. Кўпикли пластмассадан тайёрланган ва Украина СИМ-картаси билан жиҳозланган «Гербера» дрони Украина мудофаа кучларига қийинчиликлар туғдирган.
«Гербера» дронининг жангга киритилиши Россия ва Украина ўртасида давом этаётган учувчисиз учоқлар конфликтларида янги босқичнинг бошланганидан дарак беради. Россия асосан Эрон томонидан ишлаб чиқарилган «Шаҳед» дронларига таяниб қолишдан қочиб, «Гербера» дан альтернатив вариант сифатида фойдаланаётган бўлиши мумкин.
Украина ҳарбий разведкаси Россия ҳозирда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини синаш ва четлаб ўтиш учун кўпикли пластмасса ёки фанерадан ясалган арзон, узоқ масофага учувчи учувчисиз самолётлардан фойдаланаётгани ҳақида хабар берган.
Қайд этилишича, жанг майдонларида синовдан ўтаётган янги авлод дронлари кўп функцияли ҳамда потенциал нишонларга зарба беришга қодир. Ушбу дроннинг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳақида қимматли маълумотларни тўплаб, видеони Россия операторларига тезликда узатиши билан бошқа турлардан устунликка эгалиги тахмин қилинмоқда.
Чоршанба куни Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари Россия томонидан отилган 89 та «Шаҳед» дронларини йўқ қилган, аммо «Гербера» дрони Киев атрофидагача сездирмай келишни уддалай олган. Шунга қарамай, дрон жанговар ҳолатда бўлмаган. Боиси бу асосий модель эмас.
Украиналик ҳарбий мулозимлар Андрей Крамаров ва Самуел Бендеттлар эса арзон ва ишлаб чиқариш осон бўлган, кўп функцияли дронларга эҳтиёж ортаётганини қайд этдилар. «Гербера» эса барча талабларга жавоб беради.
Дронлар бўйича мутахассис Стив Райт ҳам бундай арзон дронларнинг Украина учун хавф туғдиришини таъкидлади. Оддийлигига қарамай, бу дронлар разведкада ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларида самарали бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг