Венгриянинг етакчи газетасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самаралари натижаларига бағишланган мақола чоп этилди

19:40 19 Август 2023 Сиёсат
691 0

Венгриянинг етакчи “Мадьяр Немзет” газетасида “Ўзбекистон сўнгги йилларда мана шундай ривожланмоқда” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

“Шавкат Мирзиёев Президентлигининг етти йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон ҳаётининг барча жабҳаларида, жумладан, фуқаролик жамияти институтларини фаоллаштириш, сиёсий рақобатни рағбатлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол ўзгаришлар сиёсатини олиб бормоқда, — деб ёзади мақола муаллифи, мазкур нашр мухбири Левенте Ситкей. — Шунингдек, мамлакат мақомига мос келадиган фуқаролик маданияти ҳам ривожланмоқда”.

Мақолада таъкидланишича, амалга оширилаётган ислоҳотлар ички сиёсий манзара ҳамда фуқаро ва давлат ўртасидаги туб муносабатларни ўзгартиришга хизмат қилаяпти. “Ўзбекистон халқи эса таклиф этилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда, чунки мамлакат аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи жорий йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда янгиланган Конституция учун овоз берди”, — қайд этади газета.

Нашрда, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ташқи сиёсат курси туфайли Марказий Осиё минтақасида интеграция жараёнлари фаоллашди, яхши қўшничилик руҳи ҳам мустаҳкамлангани алоҳида урғуланган. Хусусан, қўшни Афғонистон билан ҳамкорлик йўлга қўйилди, дейилади мақолада.

“Мадьяр Немзет” газетасида босилган мазкур мақолада Ўзбекистоннинг улкан сайёҳлик салоҳияти, замонавий ва тарихий шаҳарлари ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳам муштарийлар эътиборига тақдим қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер