Венгрия амалий санъат музейида Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бағишланган кўргазма ташкил этилади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия амалий санъат музейи коллекцияси директори Жомбор Екей билан учрашди.
Музокаралар чоғида Венгрия музейида Ўзбекистон маданиятини тарғиб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон амалий санъат музейи ва Венгрия амалий санъат музейи ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида Венгрия амалий санъат музейида ўзбек амалий санъатининг бой меросига бағишланган кўргазма ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Кўргазмада Ўзбекистон ҳудудларидан сопол буюмлар, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий либослар намойиш этилади.
Ушбу тадбир Венгрия аҳолиси ва меҳмонларига Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва тарихи билан яқиндан танишиш учун ноёб имконият яратади. Қайд этилишича, бўлажак кўргазма нафақат ўзбек ҳунармандларининг юксак маҳоратининг намойиши, балки мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алмашинув ва ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.
Томонлар, шунингдек, Тошкент ва Будапештда бир қатор қўшма маданий тадбирларни ташкил этиш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳам келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг