Сердар Бердимуҳамедовни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда Президентлар олдидан саф тортиб ўтди.
Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 17 ноябрь куни бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар давомида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Котрина Кулбите — Литванинг «Энг яхши аёл мураббийи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг