Веломарафонда нега асосан отахонлар иштирок этди?

16:59 11 Декабрь 2020 Спорт
773 0

Асака туманида веломарафон бўлиб ўтди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, унда асосан отахонлар иштирок этди ва шу боис «Ёшлик даврини эслаб...» деб номланди. 200 нафар иштирокчи қатнашган тадбир фаолларига эсдалик совғалари топширилди.

— Ҳукуматимиз томонидан оммавий спортни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда,-дейди меҳнат фахрийси Абдусаттор ота Аҳмадалиев. — Бунинг сабабини билмоқчи бўлган ёшлар, мана, бизни кўрсинлар — ҳар қандай йигитлар билан бемалол беллашишга қодирмиз. Шахсан ўзим ҳар куни 6 км. масофани велосипедда босиб ўтаман.

Айтиш жоиз, ушбу туманда 84 нафар спорт усталари 74 та МФЙларига бириктирилган бўлиб, улар томонидан аҳолининг спортнинг 21 тури бўйича шуғулланишлари учун машғулотлар ташкиллаштириб борилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер