Вазирлик етказиб берган лаборатория ускуналаридан нега фойдаланилмаяпти?
Жорий йилнинг ўтган 9 ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 30,0 млрд. сўмлик 56 та стартап лойиҳалари молиялаштирилди. Шунингдек, 37 нафар ёш олим 6 та хорижий давлатларга (АҚШ, Россия, Буюк Британия, Беларус, Латвия ва Туркия) илмий стажировкаларга юборилди. Бундан ташқари, 31 турдаги лаборатория асбоб-ускуналари хариди бўйича 19,4 млрд. сўм молиялаштирилди.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълумот берди.
Бироқ ушбу илмий лаборатория асбоб-ускуналаридан фойдаланиш натижадорлигини аниқлаш мақсадида олиб борилган ўрганишларда айрим илмий тадқиқот ва ОТМда улардан фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланди.
Масалан, Полимерлар кимёси ва физикаси институтига етказиб берилган “AR403» русумли универсал юритгичли кўп мақсадли илмий лаборатория асбоб-ускунаси (92,0 минг АҚШ долл.) ишлатилмаётганлиги аниқланган.
Ёки Хоразм Маъмун академиясига етказиб берилган “SETARAM” русумли кўп тармоқли ўта сезгир дифференциал сканерловчи калориметр илмий лаборатория асбоб-ускунаси (24,0 минг АҚШ долл.) май ойидан буён ишга туширилмаган ва ҳозирги кунда муассаса омборхонасида сақланаётгани танқид қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг