Вазир ўринбосари ҳарбий қисмда бўлди
2023 йил 27 февраль куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов, Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251 сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Ташриф давомида вазир ўринбосари ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли Қарори «Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми Кодекси» билан қабул қилинган қарор ва кодексда кўрсатилган талаблар бўйича бир қатор кўрсатмалар бериб ўтди. Ташриф давомида вазир ўринбосари ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, касб маҳорати, ҳарбий хизматда содир бўлиши мумкин бўлган интизомни бузиш ҳолатларини олдини олиш, якка ва гуруҳ таркибдаги суҳбатларни кўпроқ ташкиллаштирилиши, бевосита командирлар (бошлиқлар) ўзининг қўл остидаги шахсий таркибнинг психологик ҳолати ижтимоий аҳволи бўйича чуқурроқ ўрганиш каби ҳарбий қисм бўлинма командирларига (бошлиқларига) кўрсатмалар бериб ўтди.
Тадбир сўнгида вазир ўринбосари 2023-2024 йил чақирувдаги янги ёш аскарларни қабул қилиш бўйича тайёргарликлар ва моддий база, ётоқхона, машғулот хоналари, аскарлар ошхонаси ва тиббий хизмат хоналарининг созлиги, сифати ва тайёргарлигини кўздан кечирди, шунингдек, ҳарбий қисм раҳбариятига керакли кўрсатмалар бериб ўтдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг