Вазир Онкология марказининг янги биноси қурилиши билан танишди — ССВ
Шу кунларда пойтахтимизнинг Олмазор туманида Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги биноси бунёд этилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ушбу комплекс ҳудудида бўлиб, қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Таъкидлаш лозимки, Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилаётган мазкур 8 қаватли замонавий бинони барпо этишда айни пайтда 1000 нафар қурувчи иштирок этиб, ишлар жадал суратда давом этмоқда.
Жорий йил фойдаланишга топширилиши режалаштирилган янги тиббиёт муассасаси 650 ўринли стационар, 100 ўринли кундузги стационар ҳамда 500 қатновга мўлжалланган поликлиникадан иборат бўлиб, барча замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Жумладан, 16 та операцион хона, 40 ўринли реанимация ҳамда трансплантация бўлимлари ва илмий лаборатория энг сўнгги технологиялар билан таъминланиб, интенсив терапия бўлимида беморлар учун юрак мониторлари, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари билан жиҳозланган консолли функционал ўринлар ташкил қилинади.
Қолаверса, 9 та бункердан иборат радиотерапия арсеналининг ишга туширилиши орқали даво муолажаларининг узлуксизлиги таъминланади.
Вазир бино қурилишини кўздан кечирар экан, мазкур тиббиёт муассасаси юртимизда аҳолига онкология соҳасида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, саратон хасталикларини ўз вақтида ташхислаш ва даволаш ишларини бутунлай янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг