Вазир нега Қарши давлат университетини эътироф этди?

13:35 03 Февраль 2022 Жамият
880 0

Фото: Халқ сўзи

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 28 январь куни ўтказилган йиғилишда берилган устувор топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Қарши давлат университети фаолияти билан танишди.

Ишчи гуруҳ 1 минг 200 ўринга мўлжалланган янги ўқув биносида интерактив технологиялар билан таъминланган рақамли университет маркази ҳамда сўнгги русумдаги компьютерлар билан жиҳозланган компьютер залларини ўзида мужассам этган рақамли таълим технологиялари марказини кўздан кечирди.

Кенг ва ёруғ, шинам ўқув аудиториялари, маъруза заллари, шунингдек, атом ва ядро физикаси, қайта тикланадиган энергия манбалари, механика ва молекуляр физика, оптика, электромагнетизм ва радиоэлектроника ҳамда жаҳон банки гранти лойиҳаси доирасида ташкил этилган микро ва наноэлектроника илмий тадқиқот лабораториялари, ҳар бир қаватда QR-кодли электрон китоблардан иборат махсус жавонлар жойлаштирилгани вазир эътирофига сазовор бўлди.

А.Тошқулов жорий йилда қуриладиган қатор лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишди. 5 қаватдан иборат 1 мин 200 ўринли ўқув биноси, 400 ўринли ахборот-ресурс маркази, 600 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи ва талабалар ошхонаси шулар жумласидандир.

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?