«Ватанпарвар» ташкилоти автомактабида Афғонистон фуқаролари ўқитилди

Фото: «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши тасарруфидаги Термиз автомобиль мактабида 46 нафар афғонистонлик фуқаролар «B» тоифаси бўйича ўқитилди.
Бу ҳақда «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати томонидан маълум қилинди. Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси асосида ўқиган хорижликларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матилда Димовска, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ушбу амалиёт Афғонистондаги қайта тиклаш ишларига кўрсатилаётган ёрдамлардан бири эканлигини, Ўзбекистонда яна кўплаб афғонистонликларни турли касбларга тайёрлаш ишлари давом эттирилишини билдирдилар. Шу ўринда Шарлотта Адриан ўзбекистонлик мутасаддиларга келгусида афғонистонлик аёлларни ҳамширалик иши бўйича ўқитиш таклифини билдирди.

Тадбир якунида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси «Ҳозирда оғир вазиятни бошидан кечираётган Афғонистон фуқароларини касбга тайёрлаш борасида алоҳида намуна кўрсатаётган «Ватанпарвар» ташкилотининг кичик байроғидан эсдалик учун олиб қолишимга рухсат бергайсизлар», дея ташкилот байроғини қабул қилиб олгани йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.
Юқоридаги лойиҳа асосида Термиз туманида ташкил этилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида яна 35 нафар афғонистонлик тикувчилик касбига тайёрланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг