«Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида фестиваль ташкил этилди
Фото: Миллатлараро муносабатлар қўмитаси
Кеча, 27 август куни Миллий маданий марказлар павильонида давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган умуммиллий бирдамлик фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда турли миллатлар вакилларининг маданий мероси, миллий қўшиқ ва рақслари намойиш этилди, фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташаббуси билан «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида ташкил этилди. Унда қўмита раҳбарияти билан бирга Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Республика маънавият ва маърифат маркази, шунингдек, миллий маданий марказлар фаоллари иштирок этди.


Тадбирда қўмита раиси Қаҳрамон Сариев, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ҳамда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода нутқ сўзлаб, мустақилликнинг тарихий аҳамияти ва унинг юртимизда тинчлик, барқарорлик ҳамда миллатлараро тотувликка замин яратганини алоҳида таъкидлади.

Фестиваль доирасида меҳмонлар миллий маданий марказлар кўргазмалари билан танишдилар, кейин эса санъат усталари ҳамда турли миллатларнинг бадиий жамоалари концерт дастурини тақдим этди. Тадбирда куй-қўшиқлар, рақслар ва самимий мулоқотлар орқали дўстлик ва бирдамлик кайфияти яққол намоён бўлди.

Таъкидлаш жоизки, яқинда фойдаланишга топширилган миллий маданий марказлар павильони мамлакатимизда олиб борилаётган миллатлараро ҳамжиҳатлик ва дўстлик сиёсатидаги муҳим қадам бўлиб, у турли маданий қадриятларни бирлаштирувчи майдон вазифасини бажармоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг