Валюта қимматликлари билан шуғулланган шахслар Жиноят кодексининг 177-моддаси билан айбланмоқда
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олганини маълум қилди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар қилган.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Б. фуқаро Б.И.га жами 3 800 АҚШ долларини 48 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.Х. фуқаро Х.И.га жами 3 минг 800 АҚШ долларини 48,1 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Бўзатов тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Б. фуқаро Б.А.дан жами 300 минг Россия рублини 40,2 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ҳужжатлаштириб олинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг