Узоқ умр кўришга ёрдам берадиган энг муҳим омиллар маълум қилинди

Фото: Depositphotos
Мунтазам жисмоний фаолият, сифатли уйқу, мувозанатли овқатланиш ва стрессни бошқариш узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш имкониятини сезиларли даражада оширади. Бу ҳақда Вестминстер университети физиологи Брэдли Эллиотт айтиб ўтди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳатто ҳаракатсиз турмуш тарзидан енгил ҳаракатга ўтиш (ҳафтада 75 дақиқа тез юриш) ҳаётни икки йилга узайтириши мумкин. Бироқ, мутахассис жисмоний машқлар доимий ўтиришнинг зарарини тўлиқ қопламаслигини таъкидлади. Ҳаракатчанликни ошириш учун олимлар ҳар 30 дақиқада туришни, офисда тез-тез ҳаракатланишни ва жамоат транспортида тик туриб кетишни тавсия қилмоқда.
Овқатланиш сифати ҳам узоқ умр кўришнинг ҳал қилувчи омилидир. Гарвард соғлиқни сақлаш мактаби томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, узоқ умр кўрувчиларнинг аксарияти сабзавот, мевалар, тўлиқ донлар, ёнғоқлар ва дуккакли маҳсулотларни истеъмол қилган ва шу билан бирга қайта ишланган гўшт, қовурилган овқатлар ва ширинликлардан воз кечишган. Мутахассисларнинг тушунтиришича, бу ерда гап гўштдан бутунлай воз кечиш ҳақида эмас, балки ўсимлик маҳсулотларининг устунлиги ҳақида кетяпти.
Физиологнинг қўшимча қилишича, мунтазам уйқу ҳам эрта ўлим хавфини камайтиради. Олимнинг фикрича, навбатчилик тартибида ишлайдиганларнинг соғлиги, айниқса заиф бўлади. Уларда инсультга чалиниш даражаси юқори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг