Uzbekistan Airways бортида чақалоқ дунёга келди

13:43 27 Апрель 2023 Жамият
362 0

26 апрель куни Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича HY273 авиақатнов чақалоқ дунёга келиши билан якунланди. Туғруқ Истанбулга яқинлашганда бошланди. 1996 йилда туғилган йўловчи Ситора А. борткузатувчиларга оғриқ бошланганлигини билдирган.

Бригадир вазиятни баҳолаб, бортдаги йўловчиларга мурожаат қилиб, агар улар орасида шифокорлар бўлса ёрдам беришларини сўради. Бироз вақт ўтгач, йўловчи ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида ўғил фарзандни дунёга келтирди. Хавфсиз қўнишдан сўнг Истанбул халқаро аэропортининг тиббиёт ходимлари бортга чиқишди. Она ва янги туғилган чақалоқ клиникага ётқизилди, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланди.

Авиакомпания жамоаси номидан кичик юртдошимизнинг ота-онасини фарзанди туғилгани билан табриклаймиз, бортда туғруқ жараёнига ёрдам берган экипаж ва шифокорларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ушбу қувончли воқеа шарафига Uzbekistan Airways туғруқ жараёнига ҳар томонлама ёрдам кўрсатган йўловчиларга эсдалик совғаларини тақдим этади. Эҳтимол, Бутунжаҳон учувчилар кунида ҳаво кемасида туғилган чақалоқ ўз ҳаётини осмон ва авиация билан боғлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер