Uzbekistan Airways-Airbus: 30 йиллик ҳамкорлик
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
2023-йил 16-июн куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Uzbekistan Airways 18-Airbus A320neo ҳаво кемасини тантанали равишда кутиб олди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўн саккизинчи Airbus A320neo ҳаво кемасини қабул қилиб олганини маълум қилади. Янги авиалайнер ишлаб чиқарувчининг Тулузадаги заводида Uzbekistan Airways компаниясига топширилди. Анъанага кўра, янги самолёт сув аркаси билан кутиб олинди.
Шуниси эътиборга лойиқки, авиалайнер Тошкентга Ўзбекистон Республикаси миллий авиаташувчиси ва Airbus консерни ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик кунида келди – бундан роппа-роса 30 йил олдин, 1993-йил 16-июнда Uzbekistan Airways Airbus A310 русумидаги биринчи самолётини кутиб олган эди. Айнан шу кундан бошлаб авиакомпания паркини Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари билан янгилашни бошлади.
Airbus A310 кўп йиллар давомида миллий авиаташувчининг халқаро йўналишларида муваффақиятли хизмат қилган. Унинг келиши билан учувчилар ва борт-кузатувчиларни тайёрлашга ёндашув бутунлай ўзгарди, авиация таъмирлаш заводи ғарбда ишлаб чиқарилган авиалайнерларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўзлаштиришни бошлади. Ушбу ҳаво кемасида 1995-йилда биринчи марта Тошкент-Ню-Ёрк-Тошкент трансконтинентал рейси амалга оширилди, бу ўша даврдаги энг катта воқеа бўлди.
Вақт ўтиши билан Uzbekistan Airways янада тежамкор Airbus A320/321 ҳаво кемаларидан фойдаланишни бошлади. Бугунги кунда авиакомпания паркида 29 та йўловчи ва юк ташувчи ҳаво кемалари парвозларни амалга оширади, улардан 17 таси Airbus консерни томонидан ишлаб чиқарилган.
“Бу йил биз жами 5 та янги Airbus A320neo ҳаво кемаларини қабул қилиб оламиз. Бизнинг йўловчиларимизга ушбу турдаги қулай, паст шовқинли, замонавий интерьер ва мукаммаллаштирилган кондиционер тизимига эга авиалайнерлар аллақачон манзур бўлган. Қайд этиш жоизки, Airbus A320neo ёнилғи сарфини тежаш ва узоқ масофага парвоз қила олиши бўйича олдинги авлод ҳаво кемаларига қараганда самаралироқ ишлайди” дейди “Uzbekistan Airways” АЖ Бошқарув раиси Шухрат Худайқулов.
Янги авиалайнер 186та эконом класс йўловчиларини ташишга мўлжалланган. Авиакомпания Бошқаруви раиси бунинг сабаби Ўзбекистондан авиаташувларга жиддий ортиб бораётган талабни қондириш учун мўлжалланганлигини, бироқ жорий йил охиригача барча самолётлар қабул қилингандан сўнг икки классли, яъни, эконом ва бизнес классли ҳаво кемаларига ўтказилиши режалаштирилганлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Шунингдек, яқин келажакда биз корпоратив дизайнни янгилашни режалаштирмоқдамиз, шунинг учун ўн саккизинчи ва кейинги тўртта ҳаво кемалари соддалаштирилган фюзеляж рангида қабул қилинади.
Airbus A320neo ўз синфидаги энг шовқинсиз авиалайнер ҳисобланади. Учиш жараёнидаги товуш тарқалиши даражаси олдинги авлод ҳаво кемаларига қараганда 50%га пастроқ. Бундан ташқари, ушбу турдаги ҳаво кемасида кондиционер тизими ҳам мавжуд, у ҳар икки дақиқада ҳавони тўлиқ янгилайди ва унинг бутун салон бўйлаб бир текис тақсимланишини таъминлайди.
Uzbekistan Airways янги ҳаво кемасини Тошкент ва республика минтақаларидан монокласс тартибидаги парвозлар учун бир қатор йўналишларда фойдаланишни режалаштирмоқда. Янги авиалайнер Uzbekistan Airways компаниясининг узоқ йиллик ҳамкори BOC Aviation томонидан узоқ муддатли лизинг шартлари асосида етказиб берилди. Ўн саккизинчи Airbus авиалайнерини кутиб олишга болалар билан авиакомпания ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва авиаспоттерлар таклиф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг