Uzbekistan Airports ва Касаба уюшмалари кенгаши янги дастурни жорий этади

16:33 28 Февраль 2023 Жамият
663 0

«Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Авиация соҳаси ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган тармоқ битими имзоланди, унга кўра касаба уюшмасининг янги модели яратилмоқда, бу эса бошқарув компанияси ва унинг барча таркибий бўлинмалари — аэропортлар, UzPort, UzCargo, SilkAvia шуъба корхоналари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тармоқ сиёсатини амалга ошириш имконини беради. Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, «Uzbekistan Airports»да ходимларнинг касаба уюшма бадалларини аниқ дастурлар учун тақсимловчи махсус комиссия тузилмоқда.

Аввало, касаба уюшмаси кўмагида ипотека жамғармаси ташкил этилади, бу фонддан компания даромадлари уй-жой муаммосини ҳал қилишга имкон бермайдиган, лекин айни пайтда оғир аҳволда ва уй-жойга эҳтиёжи бўлган ходимларни молиявий қўллаб-қувватлайди. Ижтимоий сиёсатнинг яна бир муҳим йўналиши ходимларнинг соғлиғини қўллаб-қувватлаш бўлади. Касалхонага ётқизиш билан боғлиқ оғир касалликларни даволаш учун моддий ёрдам ажратилиши таъминланади. Шунингдек, компания ходимларини маданий ва спорт соҳасида қўллаб-қувватлаш — «team building» ташкил этиш, спорт мусобақалари, маданий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, ходимларнинг фарзандлари учун совғалар ва болалар оромгоҳларига йўлланмалар олиш учун маблағ ажратилади.

«Биз кадрларга катта аҳамият берамиз. 2022 йилда бошқарув компаниясининг ўзида ва унинг барча таркибий бўлинмаларида 626 та янги иш ўрни яратилди. Авиация — бу алоҳида соҳа, бу ерда тайёр кадрлар деярли йўқ. Шунинг учун бизнинг ёндашувимиз, ҳатто тажрибасиз, махсус маълумотга эга бўлмаган ходимни олиб, уни «ўқитиш». Бунда, албатта, бизга турли соҳаларга жалб этаётган, тажрибаларини ёш ходимлар билан ўртоқлашаётган хорижлик мутахассислар ёрдам бермоқда. Ўтган йил бу жуда самарали модель эканлигини кўрсатди. 

Том маънода бир йил ичида биз ёш ходимларнинг яхши, етакчи мутахассислар бўлиб етишишини кўрамоқдамиз. Касбий ўсишдан ташқари, албатта, ходимлар учун қулай шароитлар яратиш муҳимдир. Ишда одам меҳнат ҳақида ўйлаши керак, бунинг учун касаба уюшмалари дастурини ислоҳ қилмоқдамиз, уни ходимларимизнинг эҳтиёжларига мослаштиряпмиз», — деди «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер