“Uzbek Tigers” Бутунжаҳон бокс сериясидан чиқариб юборилди

“Uzbek Tigers” учун Бутунжаҳон бокс серияси жорий мавсумдаги баҳслари якунланди.
Бунга турнир форматига ўзгартириш киритилгани сабаб бўлди. Унга кўра, ярим финал беллашувларида фақат ўз гуруҳларида биринчи ўринни олган жамоалар иштирок эта олади. “Uzbek Tigers” жамоаси бокс бўйича Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсуми гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаганди.
Шу тариқа кучли саккизликка кирган жамоалар учун эса мусобақа якунланди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайти хабар тарқатди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, мусобақанинг “British Lionhearts” (Буюк Британия) — “Astana Arlans” (Қозоғистон) ҳамда “France Fighting Roosters” (Франция) — “Domadores de Cuba” (Куба) жамоалари ярим финал босқичида кураш олиб борадилар.
Ярим финалнинг дастлабки жанглар 18-19 май, жавоб беллашувлари эса 25-26 май кунлари ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг