UzAuto Motors яна тўртта янги моделини тақдим этади
Фото: chevrolet.com
UzAuto Motors 25 декабрь куни Тошкентда Chevroletʼнинг тўртта янги модели тақдимотини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Spot.uz манбаси хабар берди.
Компания таклифномасида қайд этилишича, мазкур моделлар илғор технологиялари ва жозибадор дизайни билан барчани ҳайратга солади.
Манбага кўра, гап Equinox, Traverse, Trailblazer ва Onix русумлари ҳақида кетяпти. Буни бошқа омиллар ҳам тасдиқлайди. Масалан, октябрь ойида АҚШ компанияси мамлакатимизда Onix товар белгисини рўйхатда ўтказган эди.
Октябрда эса GM Thailand Ўзбекистонга Trailblazer моделининг биринчи туркумини юборгани маълум бўлганди. Шу ойнинг охирида эса тармоқларда Ўзбекистондаги Equinox фотосуратлари пайдо бўлди.
Traverse русуми эса баҳор фаслида давлат раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи доирасида намойиш этилганди. Айтганча, ўша ерда Equinox ва Trailblazer ҳам бор эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг