«Utair» авиакомпанияси Самарқанд ва Фарғонага парвозлар сонини оширди

16:21 16 Январь 2023 Жамият
378 0

Россиянинг «Utair» авиакомпанияси парвозлар частотасини оширди ва Ўзбекистонга парвозларнинг янги йўналишини очди.

Аввалроқ авиаташувчи Москва — Самарқанд йўналиши бўйича ҳафтасига тўрт марта: душанба, сешанба, чоршанба ва шанба кунлари йўловчи авиаташувларини амалга оширган. 2023 йил 16 январдан бошлаб «Самарқанд» аэропорти ҳафтасига бир марта — душанба кунлари Самарадан қўшимча мунтазам қатновни йўлга қўймоқда.

Шунингдек, авиакомпаниянинг янги парвоз йўналиши «Фарғона» халқаро аэропортига бўлади. Фарғона — Сургут йўналиши бўйича парвоз 2023 йил 22 январдан бошлаб ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Такидлаш жоиз, «Utair» ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари Москвадан Фарғонага парвозларни амалга оширишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Utair» авиакомпанияси Ўзбекистонга 2011 йилдан бери йўловчи рейсларини амалга ошириб келмоқда. Авиакомпания Самарқанд ва Фарғонадан ташқари Тошкент ва Бухоро халқаро аэропортларига ҳам мунтазам парвозларни амалга оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер