Устюртдаги қудуқдан катта босимда навбатдаги газ оқими олинди
Видеодан кадр
Устюрт ҳудудида табиий газ қазиб олиш ва захираларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган геологик-техник тадбирлар давомида катта босимда навбатдаги газ оқими олинди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳудудда олиб борилган чора тадбирлар натижасида кеча, 12 март куни Ғарбий Қуйи Сургил конига қарашли 17-сон баҳолаш ишлатиш қудуғидан катта босимда саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинган. Қудуқ 4750 метргача муваффақиятли бурғиланган.
Ер ости қатламларида бир қатор геологик қийинчиликларга қарамай қудуқ малакали мутахассислар томонидан бурғиланиб, конларни ишлатиш бўйича мутахассисларнинг геологик-геофизик маълумотлари таҳлили асосида 4597-4750 метр чуқурликдаги истиқболли қатламлардан газ оқими олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда қудуқдаги янги маҳсулдор қатламлардан олинаётган табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида ҳозирда ер усти саноат майдонларини технологик жиҳозлаш, газ узатиш қувурлари ва тармоқларни қуриш ҳамда қудуқни ишга тушириш бўйича якуний босқичдаги гидродинамик тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
«Тез кунларда табиий газ истеъмолчиларга етказиш мақсадида газ инфраструктурасига уланади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг