«Устабузармонлар иши»: товламачилик қилиб фуқаролардан пул олиб келган жиноий гуруҳ ушланди

Учтепа туманида жойлашган «Автомобиль эҳтиёт қисмлари» бозорида товламачилик қилиб келган «устабузармонлар» қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.
Қайд этилишича, тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Учтепа туманининг Фарҳод кўчасида жойлашган «Автомобиль эҳтиёт қисмлари» бозорида 12 нафар шахсдан ташкил топган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ аъзолари мижознинг автотранспорт воситасига унинг рухсатисиз ва олдиндан келишмаган ҳолда турли жиҳозлар ўрнатиб, техник хизмат кўрсатишган. Шундан сўнг, ушбу хизмат бозор нархида 600 АҚШ доллари бўлишига қарамасдан, фуқародан 13300 АҚШ долларини товламачилик йўли билан ундиришган. Улар эътироз билдириб, ўз ҳаққини талаб қилган мижозга қўрқитиш йўли билан таҳдид қилишади.
Яна шунга ўхшаш ҳолатда эса жиноий гуруҳ аъзолари бошқа бир фуқаронинг автомашинасига унинг розилигисиз турли эҳтиёт қисмларни ўрнатиб, ундан 3 баробар қиммат нархда пул талаб қилишади. Аниқланишича, улар автомашина калитини фуқародан олиб қўйиб, тазйиқ ўтказиш орқали ундан 15 миллион сўм ундиришган.
Бундан ташқари, қонунбузарлар яна 2 нафар фуқаронинг автомашинасини қўшимча эҳтиёт қисмлар билан жиҳозлаш учун улардан жами 70 миллион сўм миқдорида пул олиб, ваъда қилинган ишни бажаришмаган.
Таъкидлаш жоизки, жиноий гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги 1988 — 2002 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида туғилган бўлиб, уларнинг аксарияти муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 165 — (товламачилик) ва 168 — (фирибгарлик) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Аввалроқ Қашқадарёда сохта профилактика инспектори қўлга тушгани ҳақида хабар қилгандик. Ушбу ҳолатда Қарши шаҳрида яшовчи шахс ўзини ҳудудий профилактика инспектори деб таништириб, фуқарога унинг устидан ариза тушганлиги ҳамда қўлида турли фото ва видеотасвирлар борлигини айтиб уни бўлимга чақирган ва пул талаб қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг