Усмонийлар империяси тарихидан ҳикоя қилувчи фотокўргазма очилди

15:19 14 Декабрь 2023 Жамият
247 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанддаги Туркия Бош консуллиги ҳамда вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг Самарқанд вилоят бадиий ижодкорлар уюшмасида “Усмонийлар империясида дипломатия ва меҳмондорчилик” мавзусида фотокўргазма ташкил этилди.

Кўргазманинг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, вилоят жамоатчилиги вакиллари, бадиий санъат ихлосмандлари ҳамда Самарқандда яшаб турган Туркия фуқаролари иштирок этди.

Туркия Республикаси ташкил топганининг 100-йиллиги муносабати билан ташкил этилган мазкур кўргазма каталогини Усмонийлар дипломатияси тўғрисидаги манбаларни жаҳон меросига ҳадя этиш ва замонавий Туркия дипломатияси анъаналарини ёритиш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга ижод маҳсули, дейиш мумкин. Чунки кўргазма Усмонли империяси ўзидан олдинги Турк-Ислом давлатларидаги мавжуд дипломатик расм-русумни давом эттирган ҳолда, мамлакатлар билан муносабат ўрнатиш жараёнида баъзи янгиликлар жорий қилиб, ўзига хос дипломатия яратгани ҳақида ҳам сўзлайди.

Фотокўргазмага қўйилган тарихий суратларда Усмонийлар империяси ташкил топганидан ХIХ асргача бўлган дипломатик расм-русум, сиёсий фаолият акс этган. Масалан, ХIХ асрда Истанбулга турли мамлакатлардан хорижий сулола вакиллари, давлат арбоблари ташриф буюрган. Франция, Швеция-Норвегия, Япония, Германия, Эрон ҳукмдорлари, сулола аъзоларининг Истанбулга ташрифлари тафсилоти ёзма ва кўргазмали ҳужжатлар ёрдамида баён этилган.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?