«Усик ҳамда Фюрининг нафақасидан сўнг, Жалолов оғир вазнда чемпион бўлади» — Эксперт
Британиялик бокс мутахассиси Тейлор О'Хиггинс ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалоловнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
«Энг оғир вазн тоифаси — бу ҳаваскор бокснинг маълум босқичларидаги энг қийин дивизиондир. Жалолов олтин медалгача бўлган йўлда ҳайратланарли вазиятни кўрсатиб улгурмаган. У Теремоана билан ҳам деярли тенг жанг қилганди. Агар уни ҳам нокаут қила олганида, бу айни муддао бўлар эди», — дейди О'Хиггинс.
Эксперт Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксда жаҳон чемпиони бўлиш имкониятлари ҳақида ҳам гапириб ўтди. Унинг фикрича, Олександр Усик ҳамда Тайсон Фюри нафақага чиққандан сўнг, энг оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳеч қандай муаммоларсиз Жалолов қўлга киритади. Бу фикрнинг қанчалик амалга ошиши фақатгина вақт масаласидир.
«Шундай экан, ҳа, мен уни жаҳон чемпиони бўлади, дея оламан. Лекин у янада кўпроқ ҳаракат қилиши, кучли ҳамда номдор боксчилар билан кўпроқ жанг ўтказиши керак», — дейди Тейлор.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Унинг навбатдаги жанги 2025 йил 6 февраль куни Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтади. Унинг бўлажак рақиби Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг