Урганчда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди
Фото: Халқ сўзи
Урганч шаҳрида мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб «Миллий армиямиз –Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Хоразм вилоят ҳокимлиги ва Шимолий-ғарбий ҳарбий округи қўмондонлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирда ёшлар, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Фестивалда Хоразм вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Рахимов ва Шимолий-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Фарход Шерматов сўзга чиқиб, бугун ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шунинг баробарида Қуролли Кучларимиз учун етук малакали кадрлар тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталдилар.
Фестивалда ҳарбий парад, замонавий қурол-аслаҳа ва техникалар кўргазмаси, ҳарбий оркестр ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг бетакрор чиқишлари намойиш этилди. Югуриш марафони ва қатор спорт турлари бўйича ўтказилган мусобақалар ғолибларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг