Урганч халқаро аэропорти режадагидан икки кун аввал очилади
Таъмирлаш ишлари сабаб жорий йилнинг 20 июль кунидан 7 августига қадар ёпилган Урганч халқаро аэропорти режада белгиланган вақтдан олдинроқ очилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунлангани муносабати билан ушбу аэропорт 5 август куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да ўз фаолиятини тиклайди.
Манбага кўра, икки ҳафта ичида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилган. Жумладан, узунлиги 3000 м ва эни 45 м бўлган учиш-қўниш йўлаги қопламаси алмаштирилган ва мустаҳкамланган, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланган.
«Бу аэропортга Boeing 787 ва Airbus А330 каби кенг фюзеляжли самолётларни чекловларсиз қабул қилиш ва, ўз навбатида, Урганч шаҳрига рейслар сони ва йўловчилар оқимини кўпайтириш имконини беради», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Урганч шаҳридаги учиш-қўниш йўлагини капитал реконструкция қилиш ишлари охирги марта 1997 йилда, шикастланган қисмларини қисман таъмирлаш эса 2018 йилда амалга оширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг