Урганч давлат университетининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Фото: “Халқ сўзи”
Хоразм вилоятидаги энг кўҳна ва йирик олий ўқув юрти ҳисобланган Урганч давлат университетида 31 минг нафарга яқин талаба таҳсил олади. Янги ўқув йили бошида университет янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун чинакам байрам совғаси бўлди. 2000 ўринга мўлжалланган янги бинода талабаларнинг пухта билим олиб, етук малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратилган. Ўқув йилининг бошланиши ҳамда янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Романовский номидаги математика институти директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюбов, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.
— Ўқув даргоҳимизга молиявий мустақиллик берилгани янги бино қуриш, аудиторияларни энг сўнгги русумдаги ўқув лаборатория ускуналари, ахборот технология воситалари билан жиҳозлаш имконини берди, — дейди Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев. — Шунингдек, янги ўқув йилидан университет талабалари учун яна бир қулайлик яратилди. Университет биноси олдида замонавий лойиҳа асосида автобекат ташкил қилиниб, автобуслар йўналишлари туманлардан келувчи талабаларга қулай қилиб мувофиқлаштирилди.
Янги ўқув йилининг илк машғулоти Урганч давлат университетида ҳам “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Унда вилоят ҳокими иштирок этиб, талабаларга Мустақилликка эришиш ҳамда уни мустаҳкамлаш йўлидаги машаққатлар, мамлакатимизнинг тараққиёт йўли, халқаро ҳамжамиятдаги обрў-эътибори ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар хусусида тўхталди.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг