Уран қидирув ишларида янги босқич

11:39 07 Март 2025 Жамият
188 0

Ўзбекистон Республикасининг “Ер қаъри тўғрисида”ги қонунига сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар геология-қидирув ишлари, экологик хавфсизлик ва уран қазиб олиш жараёнларига замон руҳини берди. Хусусан, мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар асосида ер қаъридан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиб, уран қидирув ишлари учун экологик мониторинг мажбурий ҳолга келтирилди. Шунингдек, лицензиялаш жараёнида уран ва бошқа стратегик минералларни излаш учун қўшимча экспертизалар талаби жорий этилди. Экологик хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, радиацион мониторинг ва чиқиндиларни бошқариш қатъий белгиланди. Давлат назорати оширилиб, уран конлари ва геологик изланишлар бўйича мувофиқлаштириш тизими кучайтирилди. Ресурслардан оқилона фойдаланиш йўлга қўйилиб, уран қазиб олиш ва геологик тадқиқотларни халқаро стандартларга мувофиқ олиб бориш тартиби ишлаб чиқилди.

Мамлакатдаги энг йирик давлат корхоналаридан бири – “Навоий уран” ДК таркибидаги “Уран ва ноёб металлар геологияси” илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан олиб борилаётган изланишлар янги қонунчилик талабларига мослашиб, унга кўра “Навоий уран” ДК геология-қидирув ва уран қазиб олиш жараёнларини халқаро тажриба асосида ривожлантириш ҳамда кончилик фаолиятини самарали ташкил этиш ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериш бўйича бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, уран ресурсларини кенгайтириш мақсадида 2025 йилда уран захираларини ва ресурсларини ошириш, бунинг учун истиқболли ҳудудлар ва маъданли майдонларда бурғилаш ишларини жадаллаштириш, бурғилаш ва қазиб олиш жараёнларида илғор инновацион технологияларни жорий этиш ва қўллаш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, яъни экологик хавфсизлик бўйича халқаро талабларга мос келувчи мониторинг тизимини такомиллаштириш, етакчи уран қазиб олувчи давлатлар билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ривожлантириш асосий вазифалар ҳисобланади.

Шу асосда “Уран ва ноёб металлар геологияси” илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан геология-қидирув ишлари натижасида стратегик аҳамиятга эга бўлган янги истиқболли майдонларни аниқлаш орқали янги уран захиралари ва башорат ресурсларини ўстириш, янги технологияларни қўллаш натижасида бурғилаш самарадорлигини ошириш ҳамда таннарх харажатларини камайтириш, уран ва ноёб металлар минераллашувини аниқ баҳолаш учун илғор лаборатория тадқиқотлари ва таҳлил ишларини олиб бориш, уран қазиб олиш жараёнининг ҳар бир босқичи экологик ва иқтисодий жиҳатдан халқаро талаблар асосида ҳамда халқаро стандартларга мос баҳолаш тизими жорий қилинади.

Янги қонунчилик ва замонавий технологияларнинг жорий этилиши самарасида “Навоий уран” ДКга халқаро майдонда юқори рейтингларни қўлга киритиш имконияти яратилади. Хусусан, жаҳон уран бозорида ишончли етказиб берувчи сифатида эътироф этилиш, халқаро кончилик ва экологик стандартларга мос келувчи ишлаб чиқариш жараёнини шакллантириш, уран қазиб олиш самарадорлигини ошириш ва энергия хавфсизлиги борасида етакчи давлатлар қаторига кириш бўйича натижаларга эришилади.

Янги қонунчилик талабларига мувофиқ, “Навоий уран” ДК томонидан олиб борилаётган геологик тадқиқотлар босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда. Ушбу янгиланган тизим уран қазиб олиш самарадорлигини ошириш билан бирга, экологик хавфсизлик талабларига ҳам тўлиқ мос келишини таъминлайди. Натижада, “Навоийуран” ДК халқаро уран қазиб олувчи йирик корхоналар қаторига кириши ва глобал рейтингларда юқори ўринларни эгаллаши кутилмоқда.

Зафар РАҲИМОВ,

“Навоийуран” ДК таркибидаги “Уран ва ноёб металлар геологияси” илмий ишлаб чиқариш маркази директори.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер