Урал дарёсида сув сатҳи 872 сантиметрга кўтарилди
Фото: РИА «Новости»
Урал дарёсида сув сатҳи кунига 16 см га ошиб, 872 см га етди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси маълум қилди.
“Урал дарёсидаги сув сатҳи кунига 16 сантиметрга ошди. Оренбург гидрометеорология марказининг маълумотларига кўра, 8 апрель куни эрталаб соат саккизда Оренбург яқинидаги Урал дарёсида сув сатҳи 872 сантиметрга етган”, — дейилади хабарда.
Оренбург вилоятининг Орск шаҳрида 5 апрель куни Урал дарёсидаги тўғон бузилиб, шаҳарнинг бир қисми сув остида қолган эди.
Мэрия Оренбург вилоятидаги бошқа дарёларнинг ҳолатини маълум қилди. Сакмара шаҳрида яқинидаги Татар Каргали қишлоғида сўнгги 24 соат ичида сув 30 сантиметрга ошиб, 783 сантиметрга етди. Бу ерда 870 сантиметр даражаси хавфли ҳисобланади. Краснохолм қишлоғи яқинидаги Черная дарёсида охирги 24 соат ичида сув сатҳи 219 сантиметрга пасайди.
Жума куни Орскдаги Урал дарёсидаги тўғон бузилди, шаҳарнинг бир қисми сув тошқини зонасида қолди. Мэрия тўртта ўлим ҳақида хабар берди, уларнинг ўлими сув тошқини билан боғлиқ эмас.
Прокуратура маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат гидротехника иншоотини сақлаш бўйича ўз вақтида кўрилмаган чоралар туфайли юзага келган. Тергов қўмитаси томонидан «Қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш» ва «Бепарволик» моддалари бўйича иш қўзғатилган.
Оренбургда ҳам вазият ёмонлашмоқда, расмийлар аллақачон камида 428 кишини эвакуация қилган. Шаҳар мэри Сергей Салмин сув босган ҳудудлар аҳолисидан ихтиёрий равишда чиқиб кетишни, акс ҳолда улар полиция иштирокида олиб чиқилишини талаб қилди.
Ҳаммаси бўлиб сув тошқини 27 муниципалитетга зарар етказди, тўрт мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Оренбург вилояти маъмураияти тошқиннинг энг юқори чўққисига 10 апрелда етиши кутилаётгани, 20 апрелдан кейин вазият барқарорлашишини маълум қилди. Минтақада федерал фавқулодда ҳолат режими амал қилади.
Якшанба куни эрталаб минтақага Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренков етиб келди. Унинг сўзларига кўра, энг қийин вазият Орскда — Ленинский туманида ва Эски шаҳарда кузатилмоқда. Бу ҳақда у президент Владимир Путинга хабар берди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Курган ва Тюмен вилоятларида юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини сабабли воқеалар ривожини ўз вақтида прогноз қилиш ва чоралар кўришга чақирди. Бундан ташқари, у Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колоколцевга сув тошқини зонасида қонун ва тартиб-қоидаларга риоя этилишини назорат қилишни топширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг