«Ural Airlines» Ўзбекистонга парвозларни тикламоқда
Россиянинг «Ural Airlines» авиакомпанияси Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам қатновларни тикламоқда. Биринчи йўловчи рейси 2024 йил 13 январга мўлжалланган.
Авиакомпания Airbus А320 ва Airbus А321 каби самолётларда бешта йўналишда парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Екатеринбург — Самарқанд — Екатеринбург йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Москва — Наманган — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Москва — Тошкент — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни амалга оширилади.
Москва — Қарши — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Самара — Урганч — Самара йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади.
«Ural Airlines» авиакомпанияси бош қароргоҳи Екатеринбургда (Россия) жойлашган. Авиакомпания Россиядаги энг йирик бешта авиаташувчилардан бири ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг