Университетнинг экологик боғи бўлади
Наманган Давлат университетида замонавий “Экобоғ” ташкил этишга киришилди. Истиқболли лойиҳада “яшил макон” яратиш орқали атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга ҳисса қўшиш баробарида вилоятнинг экология ва биохилма-хилликни муҳофаза қилишга оид муаммоларини бартараф этишга оид илмий-тадқиқотларни олиб бориш, “ex situ” шароитида келиб чиқиш маркази Наманган бўлган эндемик ва ноёб ўсимликларнинг тирик коллекцияларини яратиш мақсад қилинган.
Бўлажак “Экобоғ” ҳудудига 24 турдаги 410 дона дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилади. Эътиборли жиҳати, бу ерга экиладиган шумтол, эман, “Қоғоз дарахти”, каштан, шунингдек, “Қрим қарағайи”, “Мовий ел”, “Сабина арчаси”, “Шарқ биотаси”, “Устунсимон туя” каби япроқбаргли ва нинабаргли ўсимликлар, розмарин, лаванда, Япон беҳиси, Пираканта, Ҳинд настарини каби буталар боғ ҳудудида ўзига хос атмосфера пайдо бўлишига замин яратади.
— “Экобоғ”нинг кўп қиррали вазифалари бор, — дейди университетнинг Биотехнология факультети декани Даврон Деҳқонов. — Унинг ташкил этилиши натижасида ўн еттита фан бўйича очиқ амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бориш, Наманган вилоятида тарқалган 75 турдаги эндемик, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликларни муҳофаза қилиш, дунёнинг бешта қитъасига оид экспозициялар ташкил этиш, ўсимликларни муҳофаза стратегияси, янги навларни яратиш, иқлим ўзгариши ва сув танқислиги оқибатларини юмшатиш бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказиш вазифалари белгиланган. Шу билан бирга умумтаълим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари учун манзарали ўсимликларни кўпайтириш бўйича “Интеграция маркази”ни барпо этиш, ёшлар иштирокида “Наманган — гуллар ватани”, “Яшил университетим” каби фестивалларни ташкил этиш ҳам режамизда бор.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг