Университетлар ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди

16:24 25 Сентябр 2023 Жамият
375 0

Фото: “Халқ сўзи”

Туркиянинг Думлупинар университетида “Халқаро қишлоқ туризми ва тараққиёти” мавзусида конгресс йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти вакиллари ҳам иштирок этишди.

— Республикамизда, хусусан, Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш бўйича барча имкониятларга эгамиз, — дейди мазкур университет ректори Комилжон Комилов. — Масалан, вилоятда уч хил рангдаги пахта навининг яратилиши, пиллачилик соҳасида ипак қуртидан тўрт мартагача пилла етиштирилаётгани, аҳоли томорқаларида тўрт мартагача ҳосил олиш орқали қўшимча даромад манбаи ортиб бораётгани хорижликларнинг қизиқишини оширмоқда. Ушбу йўналишдаги халқаро ҳамкорликлар ўзаро тажриба алмашиш имконини ҳам беради.

Конгресс давомида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти ҳамда Покистоннинг Лахор шаҳридаги Ветеринария ва чорвачилик институти, Панжоб шаҳридаги Муҳаммад Навози Шариф аграр университети ҳамда Туркиянинг Думлупинар университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?