Университетда талабаларни ётоқхонага жойлаштиришда онлайн тизими жорий этилди
Фото: “Халқ сўзи”
Қарши давлат университетида талабалар учун муносиб шароит ва қулайлик яратиш мақсадида ўзига хос янгиликка қўл урилди.
Унга кўра, эндиликда талабалар https://qarshidu-ётоқхона.uz/... ҳаволаси орқали ётоқхонага жойлашиш учун онлайн шаклда ариза топширишлари мумкин.
— Янги платформанинг афзаллик жиҳати шундаки, унда ётоқхона олиш учун аризаларни уйда туриб юбориш, тасдиқлаш ва рад этиш жараёнини кузатиб бориш ҳамда SMS хабарномалар олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш, шаффофликни таъминлаш каби қатор қулайликлар мавжуд, — дейди таълим муассасасининг Талабаларни тураржой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Умиджон Холмуродов. — Айтайлик физика-математика факультетида ўқиётган талаба тегишли ҳавола орқали ушбу факультет учун ажратилган ётоқхона, ундаги бўш хоналар билан танишади ва ўзига маъқул хонани танлаб, буюртмани юборади. Тўлов қилингач, ушбу ўрин автоматик равишда эгалланган ҳисобланади ва бошқа фойдаланувчига кўринмайди.
Айтиш жоиз, университетда 10 та талабалар тураржойидаги ўринлар 3038 тани ташкил этади. Бу мавжуд эҳтиёжни деярли тўлиқ қоплаш имконини беради.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг