«Универсиада — 2020» спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди, уларга «Президент совғаси» тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги «Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 864-сонли қарори билан «Универсиада» спорт ўйинларининг республика финал босқичини 2020 йилда 12та спорт туридан навбатма-навбат юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этиш белгиланган эди.

Карантин чекловлари муносабати билан тўхтатилган барча спорт тадбирлари қаторида «Универсиада-2020» спорт мусобақаларининг финал босқичи ҳам 2021 йилга кечиктирилди. Натижада ушбу спорт мусобақасининг республика финал босқичи 2021 йилнинг январь-февраль ойларида ўтказилди.

«Универсиада» спорт мусобақалари талаба-ёшлар ўртасида спортнинг олимпиада ва миллий турларини ривожлантириш орқали ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, уларнинг иродаси, ўз кучи ва имкониятига бўлган ишонч, мардлик, ватанпарварлик, Она юртга садоқат туйғуларини камол топтириш каби олижаноб мақсадларга қаратилган.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш, талаба-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини оширишни мақсад қилган ушбу мусобақанинг финал босқичи ғолибларини тақдирлаш жараёни бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилди.
Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ғолиб иштирокчиларни табриклаш билан очиб берди.
«Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида яратилаётган кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар самараси ўлароқ ёшларимиз ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етмоқда, «Универсиада» мусобақалари ёш авлодни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг спортга бўлган қизиқиши, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини ошириш борасида беқиёс аҳамият касб этмоқда», — деди вазир ўз нутқида.
Ўтган давр мобайнида ушбу мусобақалар ёшларимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланди ҳамда улар учун тажриба ва маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Бу спорт ўйинларининг аниқ дастур асосида юртимизнинг барча ҳудудларида мунтазам ўтказиб келинаётганлиги талаба ёшларда ҳам спортга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.

«Универсиада-2020» спорт мусобақаларида умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Тошкент вилояти талаба ёшларига насиб этди. Тошкент вилояти номидан ғолибга аталган сертификатни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси қабул қилиб олди. Кейинги ўринларни мос равишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Самарқанд вилояти жамоалари эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар «Президент совғаси» билан тақдирланишди.

«Универсиада-2020» спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжан Каримов ҳам иштирок этди.
Сардор МУЛЛАЖОНОВ ("Халқ сўзи") олган суратлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг