Умумтаълим фанларидан миллий сертификат учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди

15:55 24 Октябр 2022 Жамият
1132 0

Фото: Архив сурат

Жорий йилнинг 24 октябрь куни математика, физика, кимё, биология фанларини билиш даражасини баҳолаш тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди.

Талабгорларни рўйхатга олиш my.dtm.uz сайтининг «Миллий сертификат» бўлими орқали амалга оширилмоқда ва 12 ноябрга қадар давом этади.

Бунда талабгорлар тест топшириш тили сифатида ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидан бирини танлаб, мазкур тильда имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаб, мазкур ҳудудда тест синовида иштирок этишлари мумкин.

Ҳудудлардаги тест синови ўтказиладиган жойлар сиғими чекланган бўлиб, талабгорлар мазкур сиғимдан келиб чиққан ҳолда рўйхатга олинади.

Шу сабабли ҳар бир фан бўйича биринчи бўлиб рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширган маълум миқдордаги талабгорлар тест синовида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Бунда бирор ҳудуд тўлган тақдирда талабгорлар тест топшириш ҳудудини ўзгартириб, бошқа ҳудудда тест синовида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Тест синовлари математика ва биология фанларидан — 4 декабрь куни, кимё ва физика фанларидан — 18 декабрь куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?