Умумий овқатланиш корхоналари 750 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлаган
«Фискал таҳлиллар» портали январ-июл ойларида умумий овқатланиш корхоналари 750 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлаганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, жорий йил январ-июл ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 минг 427 та юридик шахс томонидан 750,2 миллиард сўм солиқ тўланган. Шундан 126,2 миллиард сўми, яъни 16,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 1,8 триллион сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 30,8 миллиард сўмга етган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
1. ҚҚС – 53 млрд сўм;
2. ЖШОДС — 38 млрд сўм;
3. Фойда солиғи – 30 млрд сўм;
4. Бошқа солиқлар — 5,2 млрд сўм.
Тўлиқ инфографикани қуйида кўришингиз мумкин:
Аввалроқ, Маккада қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг